Ўзбекистонликлар 10 ойда электромобиллар импортига қанча пул сарфлади?

Жамият

image

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан қиймати 55,4 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 1 749 дона электромобиль импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1136 тага ошган.

Ўзбекистон жорий йилнинг 10 ойида энг кўп электромобиллар импорт қилинган давлатлар:

•    Хитой – 1 528 дона
•    БАА – 111 дона
•    Германия – 48 дона
•    Гонконг – 37 дона
•    Литва – 10 дона
•    Корея – 7 дона
•    Бошқа давлатлар – 8 дона


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг