Ўзбекистонлик талабаларга Россияга киришга рухсат берилди

Жамият 3487
image

Россия ҳукумати мамлакат олийгоҳларида таълим оладиган айрим давлатлар фуқароларига Россияга киришга рухсат берди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Бу ҳақда Россия Фан ва олий таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабарида сўз боради.

Маълум қилинишича, Россия Федерацияси ҳукуматининг жорий йил 31 мартдаги буйруғи билан Венесуэла, Германия, Сурия, Тожикистон, Ўзбекистон, Шри-Ланка каби хорижий талаба, аспирант, резидент ва тайёргарлик факультетлари талабаларига Россияга қайтиб, ўқишни давом эттиришга рухсат берилган.

Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги ўз навбатида, чет эллик талабаларни Россияга қайтариш тартибини ишлаб чиққан ва уни амалга ошириш устида ишламоқда. Олий ўқув юртларида ишларни ташкил этиш бўйича услубий материаллар тайёрланган, талабалар учун кўрсатмалар шакллантирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳукумат чет эллик талабаларнинг Россиядаги кундузги ўқишларига қайтишига имкон берувчи 639-сон буйруғини тасдиқлади. Бунинг учун Таълим ва фан вазирлиги чет элдан талабаларни қабул қилиш тартибини ишлаб чиқди. Аввалроқ, Роспотребнадзор бошқа мамлакатларнинг талабалари учун ПwР тести мавжуд бўлганда дарсларга кириш тартибини соддалаштирган, аммо кириш учун ҳали ҳам расмий рухсат йўқ эди.

Аудиторияга қайтиш учун махсус тайёргарлик талаб этилади, дейилади вазирликнинг хабарида. Чет эллик талабалар режалаштирилган келиш кунидан камида 10 кун олдин электрон почта орқали университетдаги кураторга кириш санаси ва чегара пунктидаги вазият тўғрисида хабар беришлари шарт. Кириш учун барча талабалар электрон почта орқали университет вакилидан рухсат ёки тасдиқни олишлари ҳамда ПЦР тестини олишлари керак.

Россияга келишдан уч кун олдин тест натижаларини топшириш шарт. Рус ёки инглиз тилларида салбий натижани тасдиқловчи гувоҳнома Россия Федерациясида чегара назорати пайтида, шунингдек, университет ётоқхонасида тақдим этилиши керак.

Россия ҳудудига киргандан кейин 72 соат ичида чет эллик талабалар иккинчи ПЦР синовидан ўтишлари керак. Синов натижаларини олишдан олдин улар яшаш жойидаги ўзини изоляция қилиш режимига риоя қилишлари керак. Изоляция даврида машғулотлар онлайн тарзда амалга оширилади. Чет эллик талабаларга иккинчи синовсиз кундузги ўқишга рухсат берилмайди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 105
Рейтинг: 3.1
t
×