Ўзбекистонлик талабалар Дубайда бўлиб ўтган COP-28 доирасидаги Talent & Green Summit'да иштирок этди
Бизнес
−
07 Декабрь 2023
32693-8 декабрь кунлари Ўзбекистон талабалари “Seeds Tour” таълим турида иштирок этади. Ушбу тур БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP-28 конференцияси давомида Seeds for the Future дастурининг айрим иштирокчилари учун ташкил этилди. Саёҳат давомида талабалар барқарор ривожланиш учун рақамли истеъдодларни бирлаштиришга қаратилган Talent & Green Summit'да иштирок этди.
БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган COP-28 иқлим ўзгариши бўйича конференция доирасида Ўзбекистондаги олий ўқув юртларидан саккиз нафар талаба “Seeds tour” таълим турида иштирок этиш учун таклиф этилган. Жорий йилнинг сентябрь ойида Қатар пойтахти Доҳа ва БААнинг Дубай шаҳарларида “Seeds for the Future” таълим дастури доирасида ўтказилган Tech4Good минтақавий танловида ғолиб бўлган “Techno Mind” жамоаси вакиллари саёҳатга йўл олди. “Techno Mind” жамоаси таркиби Тошкент Ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Inha университети, Тошкент шаҳридаги Amity университети, Тошкентдаги Кимё халқаро университети ва Янги Ўзбекистон университети талабаларидан иборат.
Турнинг асосий тадбирларидан бири 5 декабрь куни бўлиб ўтган “Seed for the Future 2.0” таълим дастурининг 22 давлатдан 36 нафар иштирокчини бирлаштирган “Talent & Green Summit” бўлди. Саммитда иқтидорли ёшлар билан бир қаторда халқаро ташкилотлар олимлари, таълим муассасалари профессорлар, Huawei компанияси экспертлари иштирок этди. Иштирокчилар ёшлар ўртасида рақамли кўникмаларни ривожлантириш ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда рақамли технологиялардан фойдаланиш зарурлигини муҳокама қилдилар.
"Иқлим ўзгаришини юмшатиш барчамизни ўйлантирадиган мавзу бўлиши керак. COP-28 мунозараларни бошлаш ва реал ҳаракатларни муҳокама қилиш учун дунёдаги энг яхши ғоялар ва кучларни бирлаштириш учун ажойиб платформа яратди. Ёш авлод келажакдаги барқарор ривожланишнинг муҳим таянчидир.
Huawei ёш истеъдодларга рақамли билимларни тақдим этишда, ижодкорлик ва интилишларни очиб беришда, АКТ технологиялари имкониятларини намойиш этишда, реал ҳаётдаги муаммоларни ҳал қилишда, қийинчиликларга дуч келиб уларни енгишда давом этади", дейди Huawei компаниясининг корпоратив коммуникациялар департаменти вице-президенти Чжан Юань хоним ўз нутқида.
Саммитда “Techno Mind” жамоаси етакчиси, Тошкент шаҳридаги Inha Университети талабаси Нодира Отабекова сўзга чиқиб, Tech4Good танловида энг яхши ғоя деб топилган “Aquatibia” лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳа чиқиндиларнинг минимал даражасига эришиш, очарчиликни бартараф этиш (BRM2) ва тоза сув ва санитария (BRM6) каби муҳим барқарор ривожланиш мақсадларига (BRM) эришишга қаратилган. Лойиҳани амалга ошириш атроф-муҳитга, қишлоқ хўжалигига, тупроқ сифатига ва ҳудудларда турмуш шароитини яхшилашга катта таъсир кўрсатиши, бир вақтнинг ўзида иккита асосий муаммо – биологик чиқиндиларни қайта ишлатиш ва суғориш сувларини тузлар ва оғир металлардан фильтрлаш ишларини ҳал этиши мумкин.
“Жамоамизнинг ютуқлари фақат технологик инновациялар туфайли эмас. Биз умумий қараш ва дўстлик туйғусини ривожлантириш жуда муҳимлигини тушундик. Технологик тараққиёт даврида биз ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун турли инновациялардан фойдаланишимиз керак. Биз дунёнинг бир бурчагидан бошқасига бирлашиб, фикр алмашишимиз ва энг зўр келажак учун ҳамкорлик қилишимиз мумкин”, дейди Нодира ўз нутқида.
“Seeds tour” доирасида иштирокчилар Expo City Dubai кўргазмасида COP28 яшил зонасида бўлиб ўтган кўргазмага ташриф буюришди, ўйинларни ривожлантириш бўйича етакчилардан бири Sawa Group компаниясининг муваффақиятли фаолияти билан танишишди, шунингдек, Дубай бўйлаб танишув сафарида ҳам иштирок этишди.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси