Ўзбекистонлик қизлар туркларга турмушга чиқишда рейтингга кирди

Жамият

image
Нодира Қодирова ўлдирилганми ё ўзини ўлдирганми? Экспертиза хулосалари очиқланди north_east

Нодира Қодирова ўлдирилганми ё ўзини ўлдирганми? Экспертиза хулосалари очиқланди

2019 йил давомида жами 1550 нафар ўзбекистонлик қиз Туркия фуқароларига турмушга чиққан. Шунингдек, 11 нафар ўзбекистонлик йигит туркиялик қизларга уйланган. Бу Туркия маъмуриятининг 2019 йилга оид статистик маълумотларида маълум қилинган. 

2019 йилда мамлакат бўйлаб 541 минг 424 та янги оила қурилган бўлиб, бу 2018 йилга нисбатан 2,3 фоизга камдир. Ажримлар сони эса 155 минг 47 тани ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 8,0 фоизга ортган. 

Турмуш қуриш билан боғлиқ статистикалар таҳлил қилинганда, чет эллик куёвлар эмас, аксинча, чет эллик келинлар сони ортганини кўриш мумкин. Хорижлик келинларнинг сони 2019 йилда 23 минг 264 нафарга етган. Чет эллик куёвлар сони эса 4 минг 580 нафар бўлган. 

Чет эллик куёвлар бўйича 31% фоиз натижа билан германиялик куёвлар юқори ўринни қайд этган. 16,4 фоиз куёвлари суриялик, 6,8 фоиз куёвлар австралиялик бўлган. 

Хорижлик келинлар рейтинггида биринчи ўринни суриялик аёллар эгаллаган. Улар 14,5 фоизни ташкил этмоқда. Иккинчи ўринда 11,7 фоиз билан озарбайжонлик қизлар турибди. Немис қизлари эса туркларга турмушга чиқишда учинчи ўринни қайд этиб, 10,5 фоиз натижа тўплаган. Ўзбекистон 6,7 фоиз билан тўртинчи, Россия 5,4 фоиз билан бешинчи ўринни эгаллаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

854

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг