Ўзбекистонлик қиз оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Спорт
−
09 Май 2022
15190Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиб бўлди.
Қизлар ўртасида -87 кг вазн тоифасида Турсуной даст кўтариш ва силтаб кўтариш машқида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Даст кўтариш машқида Жабборова Илк чиқишининг ўзида 101 кг, шундан сўнг 105 ва 109 кг тошни кўтариб, яққол пешқадамга айланди.
Силтаб кўтариш машқида эса Турсуной 129 кг натижаси билан рақибларидан бир бош устунлигини яна бир бор исботлади ва олтин медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, иккикураш натижасига кўра, Турсуной 238 кг натижа билан Жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди ва терма жамоамиз ҳисобига учта олтин медал қўшиб қўйди.
Маълумот учун, бугун ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин медал ва битта кумуш медални қўлга киритди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15