Ўзбекистонлик футболчи Испания клубига ўтишга яқин турибди

Спорт

image

Тошкентнинг “Локомотив” клуби аъзоси 17 ёшли Лазиз Мирзаев Испания иккинчи дивизиони Сегунданинг “Леганес” клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда россиялик футбол инсайдери Иван Карпов ўз саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, ҳозирда футболчи Испанияда бўлиб, тиббий кўрикдан ўтмоқда. 

“Леганес” Сегундада 31 ўйиндан сўнг 56 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионат тугашига 11 та ўйин қолди ва агар Мадрид жамоаси Ла Лигага чиқишни уддаласа, кейинги мавсумда Мирзаев “Барселона” ва “Реал”га қарши ўйнаши мумкин.

“Биз ўзбек истеъдодларининг топ чемпионатларга ўтишини ҳавас билан кузатамиз. Ўзбеклар учун хурсанд бўлайлик ва шу ўринда Аббосга омад тилаймиз, ишончим комилки, у ЦСКА учун ҳали кўп нарса бера олади”, дейилади манба хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Лазиз Мирзаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар