Ўзбекистонлик 5 нафар спортчида тақиқланган модда аниқланди
Спорт
−
14 Июль 2023
4744Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида 5 нафар ўзбекистонлик спортчида тақиқланган модда борлиги аниқланди. Бу ҳақда бугун, 14 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Миллий антидопинг агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида Антидопинг агентлиги мутахассислари томонидан жами 244 та допинг синама олинган. Унга кўра, йил бошидан шу вақтга қадар 5 нафар спортчида тақиқланган модда борлиги аниқланган.
Шунингдек, матбуот анжуманида Ўзбекистон ва Корея антидопинг агентликлари орасида имзоланган меморандумга кўра, Кореяда 7 нафар агентлик мутахассислари малака оширгани, 12 нафар допинг офицер ва шаперонларни тайёрлаш курсида ўқитилиб, сертификат берилгани таъкидланди.
Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг халқаро допинг офицер тайёрлаш курсида 3 нафар агентлик мутахассислари (А.Солиев, Н.Эшқувватов, А.Мансурова) ўқитилиб, Халқаро тоифадаги допинг офицерлар тайёрланган. Шу билан бирга, уларга халқаро мусобақаларда допинг синамаси олиш ҳуқуқи ҳам берилган.
LiveБарчаси