Ўзбекистонга янги спорт тури кириб келмоқда

Спорт

image

Бугунги кунда бутун дунёда жадал суратларда ривожланиб, оммалашиб бораётган текбол спорт тури тез орада расман фаолиятини бошлайди. Жорий йилнинг ўзидаёқ Ўзбекистон чемпионати баҳсларининг ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, текболга 2014 йилда венгрияликлар – собиқ профессионал футболчи Габор Боршани ҳамда компютер дастурчиси Виктор Хусар томонидан асос солинган. Текбол ўзида стол тенниси ва футбол спорт турларини мужассамлаган. Содда тилда айтганда, футбол ва стол тенниси қоришмаси ҳисобланади.   

Тўпни биргина қўл билан ўйнаб бўлмайди. Инсон танасининг қолган барча аъзолари билан тўпга тегиниш мумкин. Фақат тўпга кетма-кет тананинг битта аъзоси билан зарба берилишига рухсат этилмайди. Мақсад тўпни рақиб томон майдончасига тушириш. Жавоб қайтара олмаган тақдирда зарба йўллаган жамоага очко ёзилади, худди стол теннисига каби. 

Хабарга кўра, тарих учун жуда ҳам қисқа фурсат – 6 йил мобайнида текбол яхшигина машҳурлик ва оммавийликка эришган. Бугунги кунда текбол Лионель Месси, Неймар, Алисон, Роналдиньо, Луиш Фигу, Симао Саброза, Робер Пирес, Шон Гарнье сингари машҳур футбол юлдузларининг кундалик машғулотига айланган. “Аякс”, “Арсенал”, “Челси”, “Фламенго”, “Пари-Сен-Жермен”, “Реал” каби клублар текболни ўз машғулотларига киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг