Ўзбекистонга цемент олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади
Жамият
−
11 Март 2021
5101“Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан янги тартиб доирасида:
кўп квартирали уй-жойлар қишлоқ жойларда 5 ва ундан юқори қаватли, шаҳарларда 9 ва ундан юқори қаватли, монолит темир-бетон ва йирик панелли конструкциялар ҳамда бошқа қурилиш материаллари асосида массив шаклида қурилади;
уй-жой қурувчи ташкилотлар учун мўлжалланган цемент ҳамда металл прокати бўйича алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинади;
2021 йил 1 октябргача цемент маҳсулотини (ТИФ ТН коди 2523) Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
2021 йил 1 майгача якка тартибдаги уй-жойларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Қурилиш вазирлиги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
LiveБарчаси