Ўзбекистонга Россиядан совуқ ва нам ҳаво кириб келади

Бу қизиқ

image

Эртага, 24 февраль куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига, 25-26 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига Россиянинг Европа қисмидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзодхўжа Хабибуллаев ўзининг Faсebookʼдаги саҳифасида маълум қилди.

Шерзодхўжа Хабибуллаевга кўра, эртага, 24 февраль кунида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 25 февралда республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда. Ёғингарчилик тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши айтилмоқда.

24-25 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

25-26 февралда ҳарорат кечалари 0-5 совуққача, республика шимолида 5-10 совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража илиққача қисқа муддатга пасайиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг