Ўзбекистонга олиб кирилаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби белгиланди
Жамият
−
15 Апрель 2022
6664Жорий йилнинг 6 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Қарор 2022 йил 1 майдан бошлаб кучга киради.
Қарор қуйидаги нормаларни ўз ичига олади:
а) божхона қийматини аниқлаш усуллари ва уларни қўллаш тартиби. Бу усуллар жами 6 та бўлиб, асосий ҳисобланган биринчи усул тузилган ташқи савдо шартномалари асосида олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлашда қўлланилади. Импорт қилинадиган товарларнинг божхона қийматини аниқлашнинг биринчи усулини қўллашнинг иложи бўлмаса, қўйидаги усуллар кетма-кетликда қўлланилади. Бироқ, агар аввалгисидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, кейинги усулдан фойдаланишга рухсат берилади;
б) сотувчи билан сотиб олувчи ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлган ҳолларни ўрганиш ва божхона қийматини аниқлаш. Бундай вазиятда божхона органи қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
• аввал ушбу ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси билан битимлар мавжудлиги ва улар юзасидан бирон-бир эътирозлар бўлганлигини текшириш;
• божхона органида мавжуд бўлган мазкур битимга бевосита ёки билвосита тегишли бўлган ахборотни таҳлил этиш;
в) моддий ташувчи орқали олиб кириладиган рақамли маҳсулотларнинг божхона қийматини аниқлаш;
г) декларацияланмасдан ёки декларацияда нотўғри кўрсатилиб олиб кирилган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш ва қайта кўриб чиқиш. Божхона чегарасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга хилоф равишда ўтказилаётган товарларнинг божхона қиймати бозор нархидан келиб чиқиб аниқланади;
д) божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилган ҳолда вақтинча олиб кирилган товарларни эркин муомалага чиқаришда божхона қийматини аниқлаш;
е) авария, енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки номаълум сабабларга кўра шикастланиши ёхуд бузилиши, яроқсиз ҳолатга келиши, йўқолиши ва камомади аниқланган товарнинг божхона қийматини аниқлаш;
ё) божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар қўлланилган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь