Ўзбекистонга куёв бўлган Лорд Муҳаммад Илтаф Шайх вафот этди

Олам

image

Жорий йилнинг, 22 сентябрь куни англиялик Лорд Муҳаммад Илтаф Шайх 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Лорднинг ўзбекистонлик турмуш ўртоғи Гули Муродова-Шайх ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берган.

Асли келиб чиқиши панжоблик бўлган Лорд Муҳаммад Илтаф Шайх 1941 йилнинг 13 июнь куни Кенияда дунёга келган, Угандада улғайган. У 1962 йилда Буюк Британияга кўчиб ўтган ва Лондондаги Холборн коллежида таълим олган. У тадбиркорлик, суғурта ва кўчмас мулк йўналишларида фаолият олиб борган.

Жамоат ва хайрия ишларида фаол бўлган Шайх Муҳаммад 2006 йилда Лордлар палатасининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланади. 

2018 йил охирида 77 яшар лорд ўзидан 45 ёш кичик ўзбек қизи – самарқандлик Гули Муродовага уйланган. 

Лорд Муҳаммад Илтаф Шайх сўнгги йилларда бир неча бор Ўзбекистонга келган ва мамлакат тарихи ва бугуни ҳақида ҳамиша илиқ фикрлар билдирган.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4067

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг