Ўзбекистонга Chevrolet Tracker’нинг биринчи партияси юборилди

Олам

image

Американинг General Motors ва Хитойнинг SAIC Motor қўшма корхонаси бўлган SAIC-GM 12 декабрдан янги Chevrolet Tracker’ларни халқаро бозорга экспорт қилишни бошлади. Бу ҳақда GM Authority хабар берди.

Хитойда ишлаб чиқарилган янги Chevrolet Tracker’нинг 290 таси Ўзбекистонга ҳам юборилди.

Хитойда ишлаб чиқарилган Chevrolet Tracker биринчи марта мамлакатдан ташқарига чиқарилди. Бу модель 2019 йил июнь ойида тақдим этилган ва фақат Хитой ички бозорида сотилган.

Янги Chevrolet Tracker Ўзбекистонда Tracker номи билан сотиладиган Chevy Trax ўрнини босади. Маҳаллий ишга тушириш январь ойининг биринчи ҳафтасига режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Chevrolet Tracker

Баҳолаганлар

2236

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар