Ўзбекистонга 6 ойда энг кўп қайси давлат фуқаролари келган?
Жамият
−
03 Сентябрь 2021 10853 1 дақиқа
2021 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасига энг кўп Қирғиз Республикаси фуқаролари келган. Улар олти ойда жами ташриф буюрганларнинг 38,4 фоизини ташкил қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Қирғизистондан 265,9 минг киши (барча ташриф буюрганларнинг 38,4 фоизи), Қозоғистондан – 221,6 минг киши (32,0 фоиз) киши келган.
Шунингдек, Россия Федерациясидан – 71,7 минг киши (10,4 фоиз), Тожикистондан – 55,0 минг киши (8,0 фоиз), Беларусдан – 1,8 минг киши (0,3 фоиз) ташриф буюрган.

Live
Барчаси