Ўзбекистондан Тожикистонга мунтазам рейслар кўпайтирилади
Жамият
−
18 март 2021 4180 1 дақиқа
Жорий йилнинг 3 апрелидан Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрига парвозлар сони кўпайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, парвозлар ҳафтасига икки маротаба чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Авиачипталарни компаниянинг веб-сайти, “Uzbekistan airways sales” ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент-Минск-Тошкент йўналишида мунтазам авиарейслар йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август