Ўзбекистондаги 30 та ОТМ THE рейтингига киритилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро рейтинги ҳисобланган Times Higher Education ўзининг 2022 йил учун Impaсt рейтинги (THE Impact Rankings 2022) натижаларини эълон қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, мазкур рейтингга илк бор Ўзбекистоннинг 30 та олий таълим муассасаси киритилди.

Маълумот учун, 2021 йилда ушбу рейтингга Ўзбекистоннинг 10 та олий таълим муассасаси кирган эди. Ўтган йили ушбу рейтингда 94 та давлатдан 1000 га яқин олий таълим муассасалари иштирок этган бўлса, 2022 йилда 110 та давлатдан 1500 дан ортиқ олий таълим муассасалари қатнашди.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг