Бугун, 29 январь куни Тошкент вақти билан 21:49 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Унинг таъсири Наманган вилояти ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда
Зилзила координаталари: 41,43 градус шимолий кенглик; 71 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 150 км шимолий-шарқий йўналиш бўйича.