Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Бу қизиқ
−
13 Август 2020 21178 1 дақиқа
Бугун, 13 август куни Тошкент вақти билан 23:07 да (13.08.2020 йил, Гринвич бўйича 18:07 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 38,55 градус шимолий кенглик; 69,83 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 306 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент: 306 км, 2 балл.
Наманган: 314 км, 2 балл.
Андижон: 328 км, 2 балл.
Фарғона: 264 км, 2 балл.
Гулистон : 234 км, 3 балл.
Жиззах: 244 км, 2 балл.
Самарқанд : 276 км, 2 балл.
Термиз: 268 км, 2 балл.
Қарши: 352 км, 2 балл.
Навоий: 419 км, 2 балл.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель