Ўзбекистонда янги жамғарма ташкил этилади
Жамият
−
12 Январь 2020
7315Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармалари фаолиятини ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари бўйича белгиланган бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида:
Молия вазирлиги марказий аппаратида Давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш Департаменти таркибида 8 та штат бирлигидан иборат Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағларини бошқариш бошқармаси;
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари тузилмасида 2 штат бирлигидан иборат Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаларини бошқариш секторлари ташкил этилади.
Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда ҳар йили 1 февралга қадар ҳудудий мақсадли жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган жорий йил учун Минтақавий йўлларни қуриш, реконструкция қилиш, тўла ва жорий таъмирлаш лойиҳаларининг манзилли дастурларини тасдиқлайди ва унга ўзгартиришлар киритади.
LiveБарчаси