Ўзбекистонда янги ўқув йили қачондан бошланиши маълум бўлди

Local

image

Ўзбекистондаги таълим ташкилотларида янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълум қилди.

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади:

1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
2 сентябрь — жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар қўшимча дам олиш куни);
3 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни); 
4 сентябрь — якшанба (дам олиш куни).

Шунга кўра, 5 сентябрь, душанба куни барча таълим муассасалари учун 2022-2023 ўқув йилининг илк куни бўлади.


Tags

Rate Count

2651

Rating

3

Rate this article

Share with your friends