Ўзбекистонда яна коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этила бошлади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 23 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда яна 119 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, уларнинг сони 81 678 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, бир нафар бемор коронавирусдан вафот этган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида 1 нафардан;
4 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
2 нафари Фарғона вилоятида,
13 нафари Тошкент вилоятида,
93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 623 нафарга этди.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 4 нафар,
  • Хоразм вилоятида 4 нафар,
  • Тошкент вилоятида 12 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80045 (+96) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1010 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

768

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг