Ўзбекистонда “свет”дан қарздорлар яна тармоқдан узилади
Жамият
−
23 Январь 2023 9721 1 дақиқа
Жорий йилнинг 27 январь кунидан бошлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) қайта ишга туширилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
"Мазкур тизимнинг қайта ишга туширилиши натижасида қарздорлик туфайли хонадонингизда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатда мавжуд тўлов тизимлари (Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш имконияти мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз", дейилади хабарда.
Огоҳлантирилишича, қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь