Ўзбекистонда суяк ўймакорлиги билан шуғулланган ягона уста вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг фахрий аъзоси, ёғоч ўймакор уста Ортиқ Файзуллаев 90 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бадиий академияси Ахборот хизмати хабар берди.

Марҳум рассом дастлаб 1957 йилда Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртини ҳамда 1969 йилда Тошкент педагокика институтининг расм-чизмачилик бўлимини тугатган. Иш фаолиятини 1962 йилдан Бенков номидаги рассомлик билим юртида педагог сифатида бошлаган.

Шуниндек, Ортиқ Файзуллаев ўзбек усталари орасида суяк ўймакорлиги билан шуғулланган ягона уста бўлган. “Чўпон”, “Лазги ўйини”, “Курант”, “Навоий ҳайкали”, “Пахта ўйини” ва бошқа асарлари кўргазмаларда намойиш этилган, совринлар билан тақдирланган.

Рассомнинг асарлари бадиий ўз даврида етуклиги, мазмунан теранлиги, усулининг юксаклиги билан ажралиб туради. У ёғоч ўймакорлиги анъаналаридан кенг фойдаланиб, замон руҳига монанд ўзига хос янги жило ва безаклар ёрдамида турли ўймакорлик намуналарини яратган. 

Ортиқ Файзуллаев Тошкент шаҳридаги машҳур биноларни анъанавий безашда фаол қатнашган. Шунингдек, у 2003 йилда Ўзбекистон Бадиий академияси олтин медали билан мукофотланган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

суяк ўймакорлиги ягона уста

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар