Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш лимитлари белгиланади
Жамият
−
19 Декабрь 2019
6851Сувдан фойдаланиш ва уюшмалар томонидан сув лимит асосида етказиб берилиши ҳамда сув истеъмолчилари томонидан сувдан оқилона фойдаланилиши устидан тизимли равишда назорат ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг “Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтириб ўтилган.
Ҳужжатда белгиланишича, сув истеъмоли режалари, сув олиш лимитлари, бизнес-режалари уюшманинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади;
• уюшмалар томонидан барча сув истеъмолчиларига кўрсатиладиган сув хўжалиги хизматлари учун тўловлар миқдори уюшмаларнинг умумий йиғилишида ҳар йили тасдиқланади ҳамда белгиланган тартибда шартномалар асосида амалга оширилади;
• 2020 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналарига бошоқли дон етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида ажратиладиган кредитлар ҳисобидан уюшмаларга сув хўжалиги хизмати харажатлари учун ажратиладиган маблағ жами кредитларнинг 1 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратиладиган кредитларда эса 2 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши тавсия этилади.
• сув истеъмолчилари томонидан уларга уюшмалар кўрсатадиган хизматлар учун тўлов мажбурий ҳисобланади.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича қонун ҳужжатлари талабларига амал қилиниши, уюшмалар томонидан сув лимит асосида етказиб берилиши ҳамда сув истеъмолчилари томонидан сувдан оқилона фойдаланилиши устидан тизимли равишда назорат ўрнатади.
Маълумот учун, мазкур қарор 11 декабрь санасидан эътиборан кучга кирган.
LiveБарчаси