Ўзбекистонда саратон касаллигининг сақланиб қолиш сабаблари маълум бўлди
Жамият
−
20 Сентябрь 2019
5266Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Республикада онкогематологик ва бошқа ўткир касалликларнинг профилактикаси, ташхис қўйилиши ва даволашнинг молиялаштирилишини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарорда қайд этилишича, Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ бемор саратон касаллари ҳисобланади, ҳар йили 20 мингдан ортиқ одамларда хавфли ўсмалар аниқланмоқда.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, сўнгги 10 йилда республикада қон тизими касалликларининг ўсиши кузатилмоқда (Ўзбекистонда гемобластозларнинг тарқалиши 100 минг аҳолига 6-7 тани, Россияда 100 минг аҳолига 12,7 тани, АҚШда 100 минг аҳолига 4 тани ташкил этмоқда). Юқори технологияли диагностика усулларининг жорий этилиши ва профилактика кўрикларининг ўтказилиши ҳисобига, республикада ҳар йили ташхис қўйиш, онкогематологик қон касаллиги билан оғриган беморларнинг, айниқса болалар популяциясида ҳаёт давомийлиги ортиб бормоқда.
Шу билан бирга, ўлимга олиб келадиган касалликнинг кўплаб ҳолатлари бир нечта сабабларга кўра сақланиб қолмоқда. Хусусан:
• биринчидан, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари томонидан қон тизими онкологик касалликларини ташхислаш ва даволаш учун етарли даражада қамраб олинмаганлиги ва кадрларнинг салоҳияти етишмаслиги. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтида ўртача 510-700 нафар “Ўткир лейкемия” ташхиси қўйилган бошланғич катта беморлар ва болалар даволанмоқда, болалар орасида ўртача ҳисобда ушбу касалликнинг 300 та бошланғич ҳолатлари ташхисланмоқда;
• иккинчидан, онкогематологик қон касалликларини даволашнинг нархи юқорилиги. Бутун дунёда гематологик беморларни даволаш энг қиммат ҳисобланади. Ўткир лейкемия билан оғриган беморлар учун кимётерапия учун ҳар бир курснинг нархи 3 миллиондан 30 миллион сўмгача ўзгариши мумкин, қон томир ҳужайраларини аутологик трансплантация қилиш учун эса фақатгина дори воситалари учун харажатлар 35 мингдан 100 минг АҚШ долларгача бўлиши мумкин;
• учинчидан, касалликнинг ўсиши ва ундан омон қолишининг кенг тарқалган муаммоси бу касалликнинг кейинги босқичларида ва ташхис қўйишнинг мумкин эмаслигида тиббий ёрдамга мурожаат қилишдир. Хавфли ўсмаларни эрта аниқлашда самарали даволаниш билан ижобий натижалар эҳтимоллиги юқори, омон қолиш эҳтимоллиги ошади, касалланиш даражаси ва даволанишнинг нархи камаяди. Шу билан бирга, статистика шуни кўрсатадики, 50 фоиздан кўп бўлган ҳолатларда ушбу касаллик учинчи ёки тўртинчи босқичларда аниқланмоқда ва даволаниш ҳар доим ҳам ёрдам бермайди;
• тўртинчидан, республикада гематологлар, кимётерапия дори-воситалари ва онкогематологик касалликларни ташхислаш ҳамда даволаш учун бюджет маблағларининг этишмаслиги беморларнинг омон қолиш даражасини 40-50 фоизга олиб келмоқда, мисол учун мазкур кўрсаткич Россияда 60-90 фоизни ва Европа давлатларида 80-90 фоизни ташкил қилмоқда;
• бешинчидан, саратон касаллиги вужудга келиши эҳтимоли кўп миқдорда нотўғри овқатланиш, жисмоний фаолиятнинг етишмаслиги, тамаки, алкогол ичимликларни истеъмол қилиш, шунингдек саломатлик учун зарар ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотларни истеъмол қилиш билан боғлиқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь