Ўзбекистонда самолётларга лазер нурларини йўналтириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда
Жамият
−
10 Май
15926Ўзбекистонда ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши вақтида лазер нурларини самолётларга йўналтириш ҳолатлари кўпайиб боряпти. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Билдирилишича, фуқароларнинг бундай хатти-ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 116-моддаси 1-қисми бўйича (Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш) жавобгарлик назарда тутилган.
Ушбу моддага асосан ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгилаб берилган.
“Йўловчилар ва ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиши ва хавф туғдириши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида барча фуқаролардан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя этишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь