Ўзбекистонда очиқ осмон остида илк имтиҳон ўтказилди

Жамият 14209
image

Ўзбекистонда илк бора очиқ стадионларда ўтказилиши белгиланган тест синовларига старт берилди. Кеча, 20 август куни Олмалиқдаги абитуриентлар дастлабки имтиҳонни топширишди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, Россия Федерациясининг Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ филиалига ҳужжат топширган абитуриентлар учун илк имтиҳон бўлиб ўтди. 1309 нафар ҳужжат топширган абитуриентлардан 1146 нафари математика фанидан биринчи синовдан ўтишган.

Очиқ ҳавода ўтказилган имтиҳонни шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида, 4 та секторга бўлинган гуруҳларга 130 дан ортиқ кузатувчилар бириктирилган. 

Таъкидланишича, имтиҳонлар карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил этилди. Стадионга кириш йўлаклари дезинфекция тунеллари, зарур жиҳозлар, видеокузатув ускуналари ва ёритиш мосламалари билан таъминланган.

 

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 542
Рейтинг: 3.1
t
×