Ўзбекистонда масофавий ўқитиш тизими жорий этилади

Жамият

image

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент давлат юридик университетида масофавий ўқитиш тизими жорий этилади. Бу ҳақда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган. 

Унга асосан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент давлат юридик университетида, тажриба тариқасида, масофавий ўқитиш шакли жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 апрелга қадар масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартибини белгилаш, дастурий-аппарат комплексини яратиш ва кўрсатиб ўтилган олий таълим муассасаларини ўқув жараёнига масофавий таълимни жорий этиш учун зарур бўлган ускуналар билан жиҳозлашни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 1 январга қадар тажриба-синов натижаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг олий таълим тизимига масофавий ўқитиш шаклини жорий этиш тўғрисидаги таклифларни ўқитишнинг ушбу шаклини амалга киритишнинг олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари кесимидаги графиги билан биргаликда киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг