Ўзбекистонда маданий мерос объектларининг рақамли платформаси ташкил этилади
Жамият
−
21 Октябрь 2021
2522Ўзбекистондаги тарихий ва археологик объектларни рақамлаштириш хизмати ташкил этилади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тарихий ва археологик объектларни рақамлаштириш хизмати Маданий мерос агентлиги ҳузуридан ўрин олади. У барча зарур техника ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозланади. Мазкур хизмат келгусида мустақил равишда тарихий-маданий мерос, археология объектларини рақамлаштиришни амалга оширади ҳамда уларни рақамли платформага киритади.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Абдулазиз Аққулов ҳамда Жанубий Кореянинг “New Layer So. Ltd, LX Korea Land and Geospatial Informatix Corporation” вакиллари иштирокида Бухоронинг тарихий марказида жойлашган Исмоил Сомоний мақбарасининг 3D-макетини яратиш бўйича тажриба лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтган.
Жанубий Корея Республикасининг ахборот технологияларини ривожлантириш миллий агентлигининг 150 минг АҚШ доллари қийматидаги грант лойиҳаси асосида “Digital Twin” (рақамли эгизак), 3D-технологиялари ва географик маълумотларни “Google maps” тизимига бириктирган ҳолда Исмоил Сомоний мақбарасининг нусхаси яратилади.
Маълумот учун, шаҳарсозлик, маданий мерос ва археология соҳасида кенг қўлланадиган Digital Twin” (рақамли эгизак) технологияси маданий мерос объектлари ҳолатини, унга бевосита таъсир кўрсатмаган ҳолда моделлаштириш, мониторинг қилиш, ташхислаш ва прогнозлаштириш, 3D-модели ёрдамида объект бўйлаб онлайн режимда ҳаракатланиш имконияти пайдо бўлади.
Учрашув якунида томонлар Исмоил Сомоний мақбарасининг 3D-макетини яратиш борасидаги тажриба лойиҳасини якунлаш бўйича ҳамкорликдаги ишлар режасини имзолашди. Асосий лойиҳани амалга ошириш – Бухоронинг тарихий қисми 3D нусхасини яратиш ҳамда онлайн-мониторинг тизимини ўрнатиш орқали “Uzbekistan Digital Heritage Planform” платформасини ишга тушириш учун маданий мерос объектларида Корея Республикасининг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги грантига аризалар тайёрланади ва топширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 6 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
Мазкур лойиҳа доирасида Маданий мерос агентлиги ҳузурида барча зарур техника ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган, алоҳида Ўзбекистондаги тарихий ва археологик объектларни рақамлаштириш хизмати ташкил этилади. Мазкур хизмат келгусида мустақил равишда тарихий-маданий мерос, археология объектларини рақамлаштиришни амалга оширади ҳамда уларни рақамли платформага киритади.
Мазкур платформанинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, оддий фуқаролар онлайн-туризм билан таништириш ва турли тадқиқотлар ўтказиш учун олимларнинг юқори аниқликдаги рақамли 3D нусхасидан (аниқлик ҳар бир сантиметргача) фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
LiveБарчаси