Ўзбекистонда маъмурий жазо тизимига оид қарор қабул қилинади

Жамият 1970
image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликка қарши кураш ҳамда хабеас корпус тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси  жойлаштирилди.

Қайд этилишича, ўтган давр мобайнида одил судловга эришиш даражасини ошириш, жавобгарликни либераллаштириш ва суд ишларини юритишда қулайлик яратиш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, “Хабеас корпус” институтини қўллаш соҳаси кенгайтирилди, ишларни ошкора кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилди, суд жараёни ва қабул қилинган қарорларни Интернет тармоғида очиқ эълон қилиш йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш соҳасида илғор хорижий инновацион тажрибаларни ўзлаштирган ҳолда рақамлаштирилган технологиялардан кенг фойдаланиш орқали ўз ечимини кутаётган масалаларни ҳал этиш талаб этилади.

Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2020 йил 1 мартга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига белгиланган тартибда киритади:

•    судгача иш юритув босқичида процессуал ҳаракатлар ўтказиш учун рухсат олиш ҳақидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш вазифаларини мазкур иш бўйича айблиликка оид масалани кўриш вазифаси юклатилмаган судларга ўтказиш;


•    маъмурий жазо тизимини мажбурий жамоат ишлари жазоси билан тўлдириш;

агар маъмурий жаримага тортилган шахс жазо тариқасида тайинланган жаримани ихтиёрий ижро этиш учун белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товласа, жариманинг тўланмаган миқдорини жазонинг оғирроқ турига алмаштириш назарда тутилган.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 2.9
t
×