Ўзбекистонда космик тармоқ учун кадрлар тайёрланади
Жамият
−
10 Ноябрь 2019
2690Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Концепциясига кўра, космик тармоқ фаолиятининг дастлабки ишчи режасини ишлаб чиқиш, қуйидаги йўналишларда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаси, фан, мудофаа ва хавфсизлик эҳтиёжларини қондириш учун космик техника, технологиялар ва хизматларни босқичма-босқич ривожлантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳалар ва тадбирлар рўйхати тайёрланади:
- Ерни масофадан зондлаш;
- космик комплекслар ва алоқа тизимлари;
- координата-вақт ва навигацион таъминот;
- фундаментал ва амалий космик тадқиқотлар;
- космик технологияларнинг амалий йўналишлари.
2020-2030 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларига киритиш учун техник-иқтисодий асослаш асосида аниқ лойиҳа таклифларини ва инфратузилма лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Маҳаллий ва чет эл олий ўқув юртларида космик тармоқ учун кадрлар тайёрлаш ташкил қилинади.
Космик лойиҳаларни амалга ошириш учун чет эл инвестицияларини жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик алоқалари ривожлантирилади.
Эслатиб ўтамиз, космик тармоқнинг ривожланиши билан устувор вазифалар тўлдирилиши ва ўзгариши мумкин.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси