Ўзбекистонда коронавирусга неча ёшлилар кўпроқ чалинмоқда?
Жамият
−
17 Апрель 2021 17585 1 дақиқа
Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг ёши ҳақида маълумот берди.
Айни пайтда мамлакат ҳудудида рўйхатга олинаётган коронавирусдан касалланганларнинг ёшма-ёш таҳлили қуйидагича:
- 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13-15 фоизни;
- 15-19 ёшдагилар 4-6 фоизни;
- 20-29 ёшдагилар 11-14 фоизни;
- 30-39 ёшдагилар 17-20 фоизни;
- 40-49 ёшдагилар 10-15 фоизни;
- 50-59 ёшдагилар 12-16 фоизни;
- 60 ёш ва ундан катталар 22-26 фоизни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 86 338 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 83 838 нафари касалликдан соғайган, 636 нафар бемор вафот этган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь