Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш яна авж оляпти
Саломатлик
−
02 Декабрь 2022
16323Декабрнингг паст ҳарорат билан бошланиши Ўзбекистонда коронавируснинг авж олишига ҳам сабаб бўлмоқда. Кеча, 1 декабрь куни мамлакатда ушбу вирус аниқланган беморлар 159 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 1 нафари Андижон вилоятида;
• 10 нафари Бухоро вилоятида;
• 12 нафари Жиззах вилоятида;
• 1 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 1 нафари Навоий вилоятида;
• 6 нафари Наманган вилоятида;
• 12 нафари Самарқанд вилоятида;
• 1 нафари Сирдарё вилоятида;
• 12 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 3 нафари Фарғона вилоятида;
• 10 нафари Хоразм вилоятида;
• 19 нафари Тошкент вилоятида;
• 64 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
LiveБарчаси