Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 90 мингдан ошди. Оғир аҳволдагилар ҳақида маълумот йўқ

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 90 мингдан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда

Кеча, 27 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 378 нафарга ортиб, 90 008 кишини ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 3 нафари Андижон вилоятида;
  • 3 нафари Бухоро вилоятида;
  • 9 нафари Жиззах вилоятида;
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 2 нафари Навоий вилоятида;
  • 4 нафари Наманган вилоятида;
  • 73 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 8 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 3 нафари Фарғона вилоятида;
  • 8 нафари Хоразм вилоятида;
  • 75 нафари Тошкент вилоятида;
  • 180 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар;
  • Бухоро вилоятида 5 нафар;
  • Жиззах вилоятида 8 нафар;
  • Навоий вилоятида 6 нафар;
  • Наманган вилоятида 6 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 7 нафар;
  • Фарғона вилоятида 2 нафар;
  • Хоразм вилоятида 3 нафар;
  • Тошкент вилоятида 52 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 176 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 86449 (+269) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2913 нафар бемор даволанмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар ҳақида маълумот бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1037

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг