Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 225 000 дан ошди
Саломатлик
−
02 Февраль 2022
9147Кеча, 1 февраль куни Ўзбекистонда 1087 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 3 нафар бемор вафот этди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 225110 (+1087) нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 41 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 30 нафари Андижон вилоятида,
• 30 нафари Бухоро вилоятида,
• 27 нафари Жиззах вилоятида,
• 33 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 18 нафари Навоий вилоятида,
• 11 нафари Наманган вилоятида,
• 63 нафари Самарқанд вилоятида,
• 9 нафари Сирдарё вилоятида,
• 39 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 71 нафари Фарғона вилоятида,
• 12 нафари Хоразм вилоятида,
• 114 нафари Тошкент вилоятида,
• 589 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
• Бухоро вилоятида 25 нафар,
• Жиззах вилоятида 10 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
• Навоий вилоятида 21 нафар,
• Наманган вилоятида 8 нафар,
• Самарқанд вилоятида 56 нафар,
• Сирдарё вилоятида 5 нафар,
• Фарғона вилоятида 86 нафар,
• Хоразм вилоятида 18 нафар,
• Тошкент вилоятида 21 нафар,
• Тошкент шаҳрида 34 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210647 (+301) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1571 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 209 нафар кишида пневмония аниқланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь