Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш 85 фоизга етди
Жамият
−
15 Август 2020
10749Бугун, 15 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони яна 277 тага ошиб 34528 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 277 нафари ҳам Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни вақтгача Навоий шаҳрида яшаган 53 ёшли У.Х. (эркак) ҳамда Нурафшон шаҳрида яшаган 79 ёшли Б.Ж. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 667 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 29328 нафарга (85 фоиз) етди.
Ҳозирда мамлакатда 4975 нафар беморга шифокор томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси