Ўзбекистонда коронавирусдан даволаниш кўрсаткичи 98 фоизга етди
Жамият
−
12 Октябрь 2021
43592021 йил 11 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 178986 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 349 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 10 нафари Андижон вилоятида;
• 9 нафари Бухоро вилоятида;
• 6 нафари Жиззах вилоятида;
• 6 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 3 нафари Навоий вилоятида;
• 10 нафари Наманган вилоятида;
• 32 нафари Самарқанд вилоятида;
• 10 нафари Сирдарё вилоятида;
• 3 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 21 нафари Фарғона вилоятида;
• 15 нафари Хоразм вилоятида;
• 66 нафари Тошкент вилоятида;
• 158 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Андижон вилоятида 15 нафар;
• Бухоро вилоятида 9 нафар;
• Жиззах вилоятида 4 нафар;
• Қашқадарё вилоятида 5 нафар;
• Навоий вилоятида 3 нафар;
• Наманган вилоятида 20 нафар;
• Самарқанд вилоятида 43 нафар;
• Сирдарё вилоятида 18 нафар;
• Сурхондарё вилоятида 3 нафар;
• Фарғона вилоятида 18 нафар;
• Хоразм вилоятида 20 нафар;
• Тошкент вилоятида 71 нафар;
• Тошкент шаҳрида 200 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 174642 (+429) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1273 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь