Ўзбекистонда кибержиноятчилик учун жиноий жавобгарлик қайта кўриб чиқилади
Жамият
−
05 Январь 2022
5877Ўзбекистонда 2023-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг киберхавфсизлик стратегияси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида сўз боради.
Бунда, “UZ” домен зонаси Интернет-маконининг киберхавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишларини ҳамда электрон ҳукумат, энергетика, рақамли иқтисодиёт тизимларини ва муҳим ахборот инфратузилмасига таалуқли бошқа йўналишларни ҳимоя қилиш бўйича комплекс вазифалар белгиланади.
Шунингдек, кибержиноятчилик учун жиноий жавобгарлик қайта кўриб чиқилиши ҳам кўзда тутилмоқда.
Стратегияга кўра, ахборот майдонидаги киберҳужум ва таҳдидларни мониторинг қилиш тизими янада такомиллаштирилади.
Бунда:
• киберхавфсизликнинг Ягона тармоғининг техник инфратузилмасини кенгайтириш;
• “Кибернетикада инновациялар IT-парки” фаолиятини янада жадаллаштириш;
• IT-паркнинг ҳудудлардаги рақамли технологиялар ўқув марказлари негизида ёшларни киберхавфсизлик асослари бўйича ўқитилишини таъминлаш, ҳамда ҳар йили талаба ва ўқувчилар орасида киберҳужумлар аниқлаш бўйича республика миқёсида конкурслар ўтказиш назарда тутилади.
Кибержиноятчилик учун амалдаги қонунчиликда қандай жазо бор?
Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар ва уларга нисбатан жавобгарлик кўзда тутилган.
Жумладан, ушбу кодекснинг 278⁵-моддасига кўра, ўзганинг компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи):
3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима;
2 йилгача озодликни чеклаш;
2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, мазкур ҳаракатларни гуруҳ бўлиб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этиш 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашга сабаб бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15