Ўзбекистонда Қозон университети филиали очилади

Жамият

image

Қозон федерал университетининг раҳбарияти Ўзбекистон ҳудудида ўз филиалини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда университет Ахборот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, шу ҳафтада Татаристон пойтахтига Ўзбекистон делегацияси ташриф буюрган. Ташриф доирасида университет ва Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида тўрт томонлама шартнома имзоланган. 

Қозон университети вакилларининг таъкидлашича, университет филиалини очишдан мақсад Ўзбекистонда халқаро таълим талабларига мувофиқ юқори малакали кадрларни тайёрлаш ҳисобланади. 

“Ушбу ҳамкорлик икки дўст давлат ўртасида янада самарали ҳамкорлик қилиш ва умумий корпоратив маданиятни шакллантиришга ёрдам беради. Биз делегация аъзоларига барча даражадаги кадрларни тайёрлаш, кадрларни мутахассисликлари бўйича малакасини ошириш бўйича ягона стандартларга асосланган таълим шаклига риоя қилиш мақсадида Елабуга ва Набережный Челнадаги университет филиалларини намойиш этдик”, дейди Ильшат Гафуров. 

Ҳамкорликни амалга ошириш учун Қозон университети раҳбарияти шартномада кўзда тутилган халқаро ҳамкорликни Россия Федерацияси Фан ва олий таълим тўғрисидаги қарорининг 105-моддаси талабларига мувофиқ шартномани йўналтиришни таъминлайди. Ушбу шартнома Россия федерацияси Фан ва олий таълимнинг ижобий хулосасини олган кундан бошлаб кучга киради.

Аввалроқ, Жиззах вилояти ҳоким ўринбосари Азим Ахмедхўжаев университет филиалларидан бирини Ўзбекистон ҳудудида очиш таклифи билан чиққан эди.

 

Диёра Абдураҳманова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг