Ўзбекистонда қанча педагог бор? Статқўм маълумот берди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 664 минг 771 нафар педагог фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, республикада аёл ўқитувчиларнинг сони эркакларникига нисбатан 290 минг 779 нафарга кўп. Хусусан, аёл педагоглар сони 477 минг 775 нафар, эркак педагоглар сони эса 186 минг 996 нафарни ташкил қилади.

Жами педагогларнинг таълим турлари бўйича сони:

•  Мактабгача таълим ташкилотларида – 106 минг 814 нафар;

•  Умумтаълим муассасаларида – 508 минг 250 нафар;

•  Академик лицейларда – 3 минг 693 нафар;

•  Касб-ҳунар мактабларида – 6 минг 466 нафар;

•  Коллежларда – 3 минг 685 нафар;

•  Техникумларда – 3 минг 193 нафар;

•  Олий таълим ташкилотларида – 32 минг 70 нафар педагог фаолият юритмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

435

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг