Ўзбекистонда қанча одам ОИВ касаллиги билан яшаб келаётгани айтилди
Local
−
02 February 2023 15812 1 minute
Бугунги кунда Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшаб келмоқда. Бу ҳақда бугун, 2 февраль куни АОКАда ўтказилган брифингда Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ўринбосари Гулифор Нормуратова маълум қилди.
Таъкидланишича, ўтган йилда ОИВ инфекцияси текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ортган. Бу 5 баробарга кўп деганидир.
Шунингдек, ўтган йил давомида ҳукумат томонидан дори воситаларини молиялаштириш 80 фоизни ташкил этиб, Халқаро ташкилотлар томонидан 20 фоиз ҳолатда дориларни Республикага олиб кирилиши ҳамда касаллик аниқланиши биланоқ барча беморларга дори воситаларини бериб бориш йўлга қўйилган.
“Бу касаллик тузалмас дард бўлиб, шу инфекцияга чалинган беморлар умрининг охиригача вирусга қарши дори препаратларини қабул қилиб юришлари зарур”, дея таъкидлаган ОИТСга қарши кураш маркази директори ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг қарори билан Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига 2027 йилгача одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ)нинг онадан болага юқишига барҳам бериш вазифаси топширилган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September