Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлардаги экстремистик канал ва аккаунтлар рўйхати эълон қилинди
Жамият
−
24 Январь 2022
48106Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарори билан ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифалар ва каналлар экстремистик деб топилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар агар экстремистик фаолиятни амалга оширишга ошкора даъват қиладиган ёхуд шундай фаолиятни амалга ошириш зарурлигини асослаб берадиган ёки ошкора оқлайдиган, тарқатиш учун мўлжалланган бўлса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан экстремистик материаллар деб топилади ҳамда уларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, ижтимоий тармоқларга жойланган бир қатор материаллар экстремистик материаллар деб топилди ҳамда ушбу материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тарқатиш, намойиш этиш ҳамда сақлаш тақиқланди.
“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, тақиқланган ташкилотлар (материаллар)нинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинмоқда.
Жиноят кодексининг 244(1)-моддасига асосан ушбу материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Тўлиқ рўйхат билан Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда Очиқ маълумотлар портали орқали танишишингиз мумкин. Рўйхатга 166 та саҳифа киритилган.
LiveБарчаси