Ўзбекистонда илк бор AIQAR CLUB аъзолари билан тоғга саёҳат уюштирилди

Бизнес

image

2024 йилнинг 3 июнь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги шаҳарчада AIQAR электромобилининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори бўлган “AUTO MOTORS ASIA” компанияси томонидан ташкил этилган “AIQAR CLUB” тадбири бўлиб ўтди. Ушбу саёҳатда турли касб эгалари бўлган 25 дан зиёд AIQAR EQ7 электромобиль соҳиблари бирлашишди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ дам олиш масканида AIQAR EQ7 кроссоверларининг соҳиблари ажойиб воқеаларнинг гувоҳи бўлишди. Ушбу замонавий ва сифат даражаси юқори бўлган электромобиль соҳиблари саёҳат давомида нафақат ўзаро мулоқот қилиш, балки ўз электромобилларини босиб ўтиш масофасини, баландликларга қийинчиликсиз чиқиш имкониятларини, динамикасини ва бошқаришдаги қулайликларини тўлиқ синаб кўриш имкониятига ҳам эга бўлдилар.

Мижозлар учун ташкил қилинган ушбу тадбир мобайнида стол тенниси, караоке, бильярддан фойдаланиб вақтларини чоғ ўтказишди ва жонли ижродаги қизғин қўшиқлардан баҳраманд бўлишди.

AIQAR CLUB лойиҳасининг ташаббуси ишлаб чиқарувчи ўз мижозлари учун мулоқот қилиш ва тажриба алмашиш платформасини яратиш орқали ўз мижозлари билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиши мумкинлигига ёрқин мисолдир.

Об-ҳаво шароитларига қарамай, мижозлар учун ўтказилган тадбир унутилмас онларга айланди ва компания номидан махсус совғалар ҳам тақдим қилинди.

Электромобилни расмий дистрибьютор орқали сотиб олишингиз мумкин:

Instagram | +998 91 033 03 03

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made