Ўзбекистонда Facebook ва Instagram ишламай қолди

Жамият

image

Ўзбекистонда энг оммабоп ижтимоий тармоқлар Instagram ва Facebook’да носозликлар кузатилмоқда. Бугун, 3 июль куни тушдан кейин қайд этилган ҳолат ҳозирга қадар давом этмоқда. 

Икки ижтимоий тармоқда юзага келаётган асосий муаммо унга жойлаштирилаётган суратларнинг очилмаслиги, нафақат фойдаланувчининг шахсий саҳифасида, балки унга аъзо бошқа саҳифалар орқали ҳам кўриб бўлмаётгани билан боғлиқ. Бу ҳолат фақатгина янги суратлар билан эмас, балки тармоққа бир неча ой ва ҳатто бир неча йил аввал жойлаштирилган суратлар билан ҳам учрамоқда.

Маълумот ўрнида, Instagram иловаси 2010 йилнинг 6 октябрь куни ишга туширилган. Унга аъзолар сони 1,5 миллиардга яқинлашган.

Facebook эса 2004 йил 4 февралдан буён амалда. У Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётни ўзида акс эттирувчи, одамларнинг муаммолари ва яшаш шароитларини ўрганиш мумкин бўлган платформага айланиб қолган. Фойдаланувчилар сони эса аллақачон 2 миллиарддан ошган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирларида Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи норасмий равишда чеклаб қўйилган эди. Тармоққа кириш имкони йўқолгач, фойдаланувчилар VPN орқали унга уланиш йўлини танлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made