Ўзбекистонда доллар курси яна пасайди
Жамият
−
28 июл 2022 16888 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 29 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 34,29 сўмга пасайиб, 10 908,11 сўмни ташкил қилди.
Евро ҳам сўмга нисбатан қадрсизланди. Хусусан, 1 евро 23,88 сўмга арзонлаб, 11 075,00 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 0,48 сўмга кўтарилиб, 181,42 сўмни ташкил этди.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август