Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарила бошлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 4 августдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 209 сўм 86 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2 сўм 17 тийинга қимматлаган.

1 евро курси 12 021 сўм 9 тийинга баҳоланиб, 125 сўм 5 тийинга қимматлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 4 сўм 91 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 137 сўм 46 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюталар курси

Баҳолаганлар

473

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг