Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Жамият 1899
image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, жорий йилнинг 16 апрелдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 507 сўм 46 тийинни ташкил этиб, аввалги курсга нисбатан 10 сўм 47 тийинга кимматлади.

1 евро курси 12 586 сўм 89 тийинга баҳоланиб, 35 сўм 64 тийинга қимматлади.

Рубль курси кечагига нисбатан 1 сўм 62 тийинга пасайди. Хусусан, 1 рубль 136 сўм 97 тийин этиб белгиланган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.

Диёра Абдураҳмонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3.3
t
×