Ўзбекистонда дам олиш кунлари баҳордек ўтади
Жамият
−
07 Февраль 2020
3410Келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 17 дан 20 даражагача иссиқ бўлади. Бу ҳақда бугун, 7 февраль куни Ўзгидромет матбуот хизматида хабар берилди.
Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ушбу ҳарорат сақланиб қолади, бу эса шу даврдаги ўртача кўрсаткичдан 10−12 даражага юқори. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 9 февраль куни ҳарорат 3−8 даражагача тушади.
Республикада шамолнинг тезлиги 15−20 м / с гача кучайиши кутилмоқда. 9 февраль, якшанба куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида ёмғир ёғади. Шуниндек Тошкентда, кечқурун ёмғир ёғади. Фарғона водийсида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 февралдан бошлаб Ўзбекистонда ҳароратнинг кўтарилиши Ўрта Ер денгизи минтақасида циклон ҳосил қилган иссиқ, қуруқ ҳаво келиши билан боғлиқ.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023