Ўзбекистонда биринчи марта ГАЭС қурилади
Жамият
−
15 апрел 2021 12421 1 дақиқа
Франция компанияси Ўзбекистондаги биринчи гидроаккумулирующая электр станцияни қуради. Бу ҳақда кеча,14 апрель куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раҳбариятининг Франциянинг энг йирик электр энергия ишлаб чиқарувчи EDF компаниясининг халқаро алоқалар, Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича масъул вакиллари билан учрашувда айтиб ўтилди.
Учрашувда Ўзбекистонда илк бор ГАЭС қурулиши, сув омборларида сузувчи қуёш станцияларни ўрнатиш, икки томондан махсус ишчи гуруҳлар тузиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Унга кўра, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида лойихавий қуввати 200 МВт га тенг Хўжакент ГАЭС қурилиши режалаштирилмоқда.
Диёра Абдураҳмонова
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август