Ўзбекистонда бир қатор аэропортлар фаолияти тикланди

Жамият

image

Айни вақтда Андижон, Самарқанд, Нукус ва Урганч аэропортларида электр таъминоти тикланди. Фарғона аэропортига қисман электр энергияси етказиб берилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airpots” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, “Навоий” аэропортида электр таъминотида узилишлар кузатилмаган. Ҳудудлардаги қолган аэропортлар генераторлар ёрдамида ишлайди. 

Тошкент аэропорти нормал режимда ишламоқда. Ҳозирда йўловчилар қуйидаги рейсларга рўйхатга олинмоқда:
 
KC 128d Тошкент – Олма-ота
HY 3601 Тошкент - Москва
HY 3631 Тошкент - Санкт-Петербург
HY 9687 Тошкент - Краснодар

HY 303 Тошкент – Тел-Авив ва HH 7703 Тошкент – Москва рейси йўловчилари аэропортга етиб келди.

Тошкент – Нур-Султон йўналиши бўйича HY 721 самолёти соат 18.02 да ҳавога кўтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг